Покистон бош вазири "Озод Кашмир" пойтахтига боради

Фото: AFP 2019 / Wakil Kohsar
Покистон бош вазири Имрон Хон чоршанба куни Кашмирнинг Покистон қисмига ташриф буюради ва маҳаллий кенгашда Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақоми бекор қилинганлиги муносабати билан нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Покистон бош вазири девонхонаси маълум қилди.
"Имрон Хон маҳкама аъзолари ҳамроҳлигида Озод Кашмир маъмурий маркази Музаффарободда Покистон куни миллий байрамини нишонлайди. У шунингдек, партиялараро конференцияда иштирок этади ва Кашмир сиёсий партиялари етакчилари билан учрашади", - деб иқтибос келтирмоқда The Economic Times девонхона хабаридан.
Имрон Хон ташрифига тайёргарлик кўриш учун Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Музаффарободга келди.
"Покистон халқи ва мамлакат раҳбарияти Жамму ва Кашмир муаммоси бўйича ягона позицияда ҳамда 14 август куни унинг аҳолисини қўллаб-қувватлашини билдиради", - деди у.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
«Украина учун яна бир қўрқинчли тун». Россия яна Украинани ёппасига ўққа тутди
Жаҳон | 14:00
-
Маоши ошаётган қирғизлар, тўхтатилган лайк жавобгарлиги ва «қора» туркман пахтаси
Жаҳон | 13:50
-
Кимлар қачон ва қандай қон таҳлиллари топшириши керак?
Жамият | 12:35
Мавзуга оид

21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025