Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қатар ҳудудида ўзининг иккинчи ҳарбий базасини ташкил қилади
Туркия Қатар амирлиги ҳудудидаги ўзининг иккинчи ҳарбий базаси қурилишини деярли якунига етказди. Бу ҳақда Al Ahram газетаси хабар қилди.
Хабарга кўра, янги база шу йилнинг кузида очилади. Янги ҳарбий объект очилишида Қатар амири шайх Тамим бен Ҳамад Ал Тани ва Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған қатнашиши кутилмоқда.
Туркиянинг янги базаси Қатар жанубидаги "Тариқ бен Зиёд" базаси ёнида жойлашади. Мазкур базада 2015 йил октябрдан буён Туркия ҳарбийлари жойлашган. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, "Тариқ бен Зиёд" базасида уч мингга яқин турк ҳарбийлари бор.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026