Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоевга 14та айблов қўйилди
Фото: АКИpress
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга яна иккита айблов қўйилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди, деб ёзмоқда Knews.
«Бугун Қўй-Тошдаги ер участкаси бўйича яна иккита билдиришнома топширишди. Бунда икки хил иш мавжуд, ерлардан бири ижарада, бошқаси эса хусусий мулкда. Билдиришномаларни топшириш пайтида мен Атамбоевнинг ёнида эдим. У ҳали ҳам бирон бир кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва ҳеч қандай билдиришномаларга имзо қўймаяпти», - деди Слесарев.
Унинг қайд этишича, собиқ президентга жиноятларда гумон қилиш бўйича жами 14та билдиришнома топширилган.
Бундан олдин, Алмазбек Атамбоевга қотиллик айблови қўйилганди.
Мавзуга оид
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
23:01 / 15.12.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт транзитини қайта тиклади
12:51 / 15.12.2025