Жаҳон | 18:22 / 16.08.2019
13810
1 дақиқада ўқилади

Киев аэропортида Исроилга экстрадиция қилинаётган наркосавдогар ғойиб бўлди

Фото: РИА Новости / Алексей Фурман

Киевнинг "Борисполь" аэропортида Исроилга экстрадиция қилиниши керак бўлган АҚШ фуқароси ғойиб бўлди. Бу ҳақда Киев прокуратураси маълум қилди. Полициянинг аниқлик киритишича, унинг исми Амос Дов Сильвер бўлиб, у наркосавдогарликда гумон қилинмоқда.

У халқаро қидирувда бўлиб, мартда Украинада қўлга олинган. 15 август куни у Украина хавфсизлик хизмати ходимлари конвойи аэропортга олиб келганидан сўнг ғойиб бўлган. Киев полицияси матбуот хизматининг билдиришича, унинг билагидан электрон билагузук ечиб олинган ва паспорт назоратидан сўнг у duty free ҳудудида йўқолиб қолган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Амос Дов Сильвер АҚШ ва Исроил фуқароси ҳисобланади. У Telegrass марихуанасини сотиш бўйича йирик халқаро интернет тармоқ асосчиси ҳисобланади.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид