АҚШ Huawei лицензиясини яна 90 кунга узайтиришни режалаштирмоқда
АҚШ савдо вазирлиги Huawei компаниясининг АҚШ маҳсулотларини сотиб олишга бўлган лицензиясини яна 90 кунга узайтиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати сўнгги марта берган лицензия муддати 19 август куни тугайди. Суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокараларида муҳим ўринга эга бўлган Huawei учун лицензия масаласи бўйича қарор душанбагача ўзгариши мумкин.
Агентликнинг ёзишича, дам олиш кунлари АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин телефон орқали ўзаро мулоқотда Huawei масаласини муҳокама қилади.
АҚШ май ойида Huawei компаниясини қора рўйхатга киритганди. Компанияга 90 кунга лицензия берилган бўлиб, ушбу муддат тугаганидан сўнг компания Қўшма Штатларни тарк этиши лозим.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024