Жаҳон | 13:23 / 18.08.2019
22844
1 дақиқада ўқилади

Аляскада жазирама сабабли балиқлар оммавий равишда қирилиб кетмоқда

Фото: Stephanie Quinn-Davidson

Аляска штатида бу йилги ёзда кузатилаётган жазирама оқибатида лосослар кўплаб миқдорда қирилиб кетмоқда. Бу ҳақда Юкон балиқлар бўйича комиссияси Стефани Куинн-Дэвидсонга таяниб CNN телеканали хабар берди.

Куинн-Дэвидсоннинг сўзларига кўра, у маҳаллий аҳолининг лосослар қирилаётгани ҳақидаги хабаридан сўнг июль охирида тадқиқотчилар гуруҳи билан Аляскадаги Коюкук дарёсига борган.

Унинг айтишича, экспедиция чоғида 850га яқин лосось ўлгани аниқланган, аммо экспедициянинг ҳисобларига кўра, бу рақам тўрт-ўн бараварга кўпроқ бўлиши мумкин. Айтилишича, балиқларнинг ўлимига ҳудуддаги жазирама сабаб бўлган.

Аввалроқ АҚШ миллий метеорология хизмати Аляска штатининг қатор ҳудудларида рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилганини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид