Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гибралтар АҚШ талабига кўра Эрон танкерини ушлашга ҳеч қандай сабаб топмади
Гибралтар расмийлари Эроннинг Grace 1 нефть танкерини ҳибс қилиш талабини у маҳаллий ва Европа қонунларини бузмаётгани билан асослаб рад этди, деб хабар берди Gibraltar Chronicle нашри.
Гибралтар ҳукумати АҚШнинг позициясини унинг Эронга қарши санкциялари билан бевосита боғлиқлиги билан тушунтирди. Бироқ Гибралтарда ва умуман олганда Европа Иттифоқида Эронга қарши бундай санкциялар мавжуд эмас.
Гибралтар ҳукуматининг баёнотида айтилганидек, Европа Иттифоқининг Эронга қарши санкциялар режими АҚШникидан тубдан фарқ қилади.
Танкер Буюк Британиянинг ташаббуси билан чекловларни четлаб ўтиб Сурияга нефть етказишга урингани учун ушланган эди. Аммо кейинроқ Теҳрон юкларни Сурияга етказмаслигига ёзма равишда ваъда берганидан сўнг кемани қўйиб юборишга қарор қилинган. Ғарбнинг бир қатор оммавий ахборот воситаларида Grace 1 танкерини ҳибсга олиш ортида аслида Эронга нисбатан кескин позицияси билан танилган АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жон Болтон турган бўлиши мумкинлиги айтилган.
Айни пайтда танкер Гибралтарда янги экипажини кутмоқда.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026