Қуёш панеллари ётқизилган дунёдаги биринчи йўл нима учун ёпилди?
2016 йил декабрида Colas компанияси Wattway —фотогальваник панеллардан ташкил топган биринчи автомобиль йўлини намойиш этди.
Узунлиги 1 километр бўлган трасса Франция шимолида жойлашганди. Инженерларнинг ҳисоб-китоблари бўйича йўл йилига 150 минг кВт соат электр ишлаб чиқариши ва Турвур шаҳридаги ёриткичларни ток билан таъминлаши лозим эди.
Лойиҳа қиймати 5,2 млн долларга тенг бўлиб, у Франция ҳукумати томонидан молиялаштирилганди. Маҳаллий ОАВ уни келажак трассаси деб номлади, Энергетика вазирлиги эса лойиҳа муваффақият қозонадиган бўлса, 2021 йилга келиб ҳар 100 километр йўлга бир километр «қуёшли» йўл ётқизиб чиқишни режалаштирди.
Аммо Wattway бир нечта хато сабабли муваффақиятсизликка учради, деб ёзади Le Monde нашри.
Масалан, компания иқлимни ҳисобга олмаган: Канда (энг яқин йирик шаҳар) йилига атиги 44 булутсиз кун бўлади. Бунинг устига, Colas кузда йўлни қалин хазон қоплашини кўзда тутмаган.
Бундан ташқари, инженерлар йўлга тушадиган босимни ҳам нотўғри ҳисоблашган – панеллар полимер қоплама билан қопланган бўлса-да, вақт ўтгач оғир автомобиллар ва маҳаллий фермерлар тракторлари панеллар cиндира бошлади.
Оқибатда 2018 йил майда йўлнинг 90 метри таъмирлаб бўлмаслиги сабабли олиб ташланди. Йўл эса бир йилда атиги 80 минг кВт⋅соат электр ишлаб чиқарди.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024