Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади
Ўзбекистон бешинчи марта ўтказилган Халқаро армия ўйинлари АрМИ-2019 мусобақалари натижаларига кўра 5-ўрин эгаллади.
Мусобақаларда 39 та давлатдан 223 та жамоа ва 5 мингдан кўпроқ ҳарбий иштирок этди. 10 та давлат ҳудудида умумий ҳисобда 32 та танлов ўтказилди: 15 та мусобақа Россияда, 4 та Хитойда, 3 та Қозоғистонда, иккитадан Беларусь ва Эронда ҳамда биттадан мусобақа Озарбойжон, Арманистон, Ҳиндистон, Мўғулистонда бўлиб ўтди. Ўзбекистонда ҳам мусобақалардан бири ўтказилди: “Фориш” полигонида “Ҳарбий-тиббий эстафета” бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар 14 та танловда иштирок этишиб, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Ўзбекистондан кейинги ўринларни Эрон, Арманистон, Озарбойжон, Мўғулистон ва Ҳиндистон эгаллади.
Ҳамюртларимиз “Эльбрус ҳалқаси” танлови доирасида Европа ва Россиянинг энг баланд чўққиси бўлмиш Эльбрусга кўтарилишда ҳамда “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида биринчи бўлишди.
АрМИда 1-ўринни 31 та медал билан Россия, 2-ўринни 12 та медал билан хитойликлар эгаллади. 3- ва 4-ўринлар Қозоғистон ва Беларусь ҳарбийларига насиб этди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026