Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Атамбоевнинг ҳибсга олиниши қарорини бекор қилишни рад этди
Бишкекнинг Первомайск тумани суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсга олинишини қонуний деб топди. Бу ҳақда суд мажлиси якунлангандан кейин журналистларга Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
“Судьялар Атамбоевнинг ҳибсга олиниши қарорининг бекор қилинишини рад этишди”, деб айтган адвокат.
Бир неча кун аввал Слесарев Первомайск туман судига Атамбоевнинг ҳибсга олиниши қарорининг бекор қилинишини сўраб мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, Атамбоевни собиқ президент мақоми ва иммунитетдан маҳрум қилиш бўйича июнь ойи охирида мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган қарори конституцияга зид ҳисобланади. Адвокатнинг айтишича, қонунчиликка кўра, бундай ҳолатда Конституциявий палата хулосаси талаб этилади.
Шу сабабли, Слесаревнинг таъкидлашича. Атамбоев қонунга хилоф равишда ушланган ва ҳибсга олинган, чунки айни вақтда у собиқ президент мақомига эга бўлиб қолмоқда ва унга нисбатан дахлсизлик амал қилади.
Атамбоев 8 августда бир сутка давом этган махсус операция давомида Чуй вилояти Қўй-Тош қишлоғидаги уйида қўлга олинган.
У ҳозирда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланмоқда. 20 август аввалроқ суд унинг ҳибсда қолдирилиши муддатини 26 октябргача узайтирди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026