Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятига 2019 йилда жами 37та янги автобус харид қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2724-сонли қарорига кўра Тошкент вилоятига 2019 йилда жами 37 та янги автобуслар харид қилиниши белгиланган.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 20 июль кунига қадар жами 14 дона янги автобуслар харид қилинди. Шу жумладан, Зангиота туманидаги “XAYDARXON-MUXTORXON” МЧЖ томонидан I чоракда 3 дона ва III чоракда 1 дона, жами 4 дона “ISUZU” русумли автобусларни мавжуд шаҳар атрофи ВХ-235-сонли “Темир йўл санаторияси –Эшонгузар қўрғони” автобус йўналишига ҳаракат жадвалини 4тага оширган ҳолда бириктирилди (1016 млн. сўмга). “YULDUZ-SX” ХК томонидан Хитой Халқ Республикасидан “Zhengzhou Yutong Bus Co.Ltd” заводида ишлаб чиқарилган 10 дона “YUTONG” русумли автобуслар II чоракда 7884 млн. сўмга сотиб олинди. Мазкур янги 10 дона замонавий “YUTONG” русумли автобуслар “Тошкент-Хива” шаҳарлараро автобус йўналишига бириктирилиб, ҳозир кунда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирда яна Олмалиқ шаҳридан “DAMAS TRANS” МЧЖ 2 дона, “OLMALIQ ISUZU TRANS” МЧЖ 4 дона, Қуйи Чирчиқ туманидан “81-son DO`STOBOD ATK” МЧЖ томонидан 7 дона, Қибрай туманидан “QIBRAY TRANSPORT SERVIS” МЧЖ 10 дона автобус сотиб олиш бўйича таклиф билдирган.
Мавзуга оид
14:44
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
17:51 / 07.07.2026