Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Гренландия учун қанча пул бериши мумкинлиги маълум қилинди
Фото: Getty Images
Америка маъмурияти Гренландияга муддатсиз эгалик қилиш учун Дания ҳукуматига йилига 600 миллион доллар таклиф қилиш имкониятини муҳокама қилди, деб ёзмоқда Washington Post газетаси ўз манбаларига таяниб.
Нашр суҳбатдошларига кўра, бу сумма Копенгаген мазкур автономияга ҳар йили тўлайдиган субсидия асосида белгиланган. Бундан ташқари, Данияга бир марталик йирик миқдордаги маблағни ажратиш ҳам муҳокама қилинган.
Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп дунёдаги энг катта оролни сотиб олишни хоҳлаётгани хабар қилинганди.
Унинг ўзи бу масалага "стратегик" жиҳатдан қизиққанини тасдиқлаган.
Дональд Трамп Дания бош вазир Метте Фредериксен Гренландия оролининг сотилишини муҳокама қилишни истамаслиги сабабли у билан учрашувни кейинга қолдирди.
Фредериксен аввалроқ Трампнинг дунёдаги энг катта оролни сотиб олиш ғоясини бемаъни деб атаган, бироқ Дания АҚШ президентининг 2-3 сентябрга белгиланган ташрифига тайёргарлик кўраётганини айтган.
Гренландия ва Дания расмийлари орол АҚШ билан ҳамкорликдан манфаатдорлигини, бироқ орол сотилмаслигини билдирган.
Дания қироллик оиласи аъзолари эса Дональд Трампнинг таклифини орол учун мақтов ҳисобланишини ва орол аҳолиси истаса унинг сотилиши мумкинлигини айтишди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026