Жамият | 14:12 / 21.08.2019
5348
1 дақиқада ўқилади

Фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, 35 800 долларга «ухлатган» шахс ушланди

2019 йил 18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т. Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида фуқаро 35 ёшли Г.С. исмли аёлни АҚШга ишга юборишини айтиб, ундан 35 800 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид