Олимлар Месси ва Роналдудан қай бири яхшироқ футболчи эканини аниқлашди
Левен католик университети олимлари ўтказган тадқиқот натижасида Лионель Месси ҳамкасби Криштиану Роналдудан «яхшироқ» футболчи экани аниқланди.
Бельгиянинг Sporza телеканалида маълум қилинишича, олимлар Нидерландиянинг спорт аналитикасига ихтисослашган SciSports компанияси томонидан 2013-2018 йилларда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишган.
«Тадқиқотда VAEP формуласи қўлланган бўлиб, бу футболчиларнинг майдондаги барча хатти-ҳаракатлари – ҳам ҳужумда ва ҳам ҳимоядаги ўйинига баҳо бериш имконини беради», – дейилади хабарда.
Якунда Месси VAEP бўйича бир ўйинда ўртача 1,21 балл тўплаган бўлса, Роналдуда бу натижа 0,61ни ташкил этган.
Тадқиқот иштирокчиларидан бири, аспирант Том Декрооснинг сўзларига кўра, 2015/16 йиллар мавсумига қадар икки футболчининг кўрсаткичлари деярли тенг бўлган, ўша йилдан бошлаб аргентиналик португалияликдан сезиларли даражада илгарилаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану ўтган ҳафта берган интервьюларидан бирида уни Леодан фарқлаб турувчи жиҳат ҳақида гапирган эди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024