Ўзбекистон | 13:16 / 22.08.2019
20270
2 дақиқада ўқилади

Давлат божи ставкаларига қўшимча киритилади. У ҳарбийларга алоқадор

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат божи ставкаларига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилиниши мумкин.

Қарор лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-банди (Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун қуйидаги миқдорларда давлат божи ундиради) “б” кичик банди қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилади:

“Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи ундирилмайди”.
             
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юкланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид