Ўзбекистон | 10:30 / 22.08.2019
6551
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтади  

Фото: РИА Новости / Александр Астафьев

Тошкентда 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида маълум қилди. 

Моргуловнинг таъкидлашича, йил охиригача ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ШҲТ фаолиятининг халқаро масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш режалаштирилган.  

Моргуловнинг айтишича, ШҲТни кенгайтириш мавзуси бўйича атрофлича суҳбатлашиш вақти келди. Бу масалалар Москвада ўтадиган навбатдаги маслаҳатлашувлар давомида муҳокама қилинади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид