Андижон шаҳри ҳокими ишдан кетди. Шаҳарга вақтинчалик ҳоким тайинланди
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинган. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилаётган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.

Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи, молия. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётганди. У 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани тасвирланган аудиоёзувлар тарқалиб кетганидан кейин интернетда машҳур бўлганди.
Дилмурод Раҳматуллаев 2018 йилнинг апрелида бош вазир иштирокида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун, бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун ҳайфсан олган, бош вазир у охирги марта огоҳлантирилаётганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бахтиёр Саидов АҚШда давлат котиби ва президент маслаҳатчиси билан учрашди
Ўзбекистон | 09:01
-
Ўзбекистонда “ягона туристик карта” жорий қилинади
Ўзбекистон | 08:44
-
Зеленский: Украина АҚШдан 50 млрд долларлик қурол сотиб олмоқчи
Жаҳон | 08:31
-
Давлат органларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади
Ўзбекистон | 08:21
Мавзуга оид

15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

18:19 / 07.04.2025
“Ҳар бирига минг доллар” – Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди

14:22 / 02.04.2025
Андижонда Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли болани уриб юборди

08:40 / 01.04.2025