07:27 / 26.08.2019
68036

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили қачондан бошланиши маълум бўлди

Фото: Fotolia

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2019 йил 31  августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгилангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади», - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланиши хабар қилинганди.

Top