Спорт | 10:10 / 27.08.2019
10404
1 дақиқада ўқилади

«Кислород етишмаётган» қумли майдондаги «арман дербиси»дан фотогалерея

Фото: Tribuna.uz

Суперлига 18-турининг марказий ўйини пойтахтда ўтказилди. Ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилган «Бунёдкор» мағлубиятдан қутулиб қолди. Арслонмурод Омоновнинг голига Санжар Турсунов пенальтидан урилган гол эвазига жавоб қайтарди.

Ўйин негадир ҳали футбол ўйнашга тайёр бўлмаган «Бунёдкор» стадионида ўтказилди. Бу эса футболчиларга катта қийинчилик туғдирди, чунки майдон ўта сифатсиз эди. Шу боис икки жамоа ҳам аввало мағлуб бўлмаслик учун ўйнади.

Самвел Бабаян ўйиндан сўнг майдоннинг ёмон ҳолатда эканига кислород етишмаётганини сабаб қилиб кўрсатди. Унинг фикрича, майдонни нотўғри тайёрлашган. Абрамов эса ўйиндан сўнг жамоаси «Локомотив»га ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборганидан ранжиганини айтди.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қизиқарли ҳолатларни кадрга жойлади. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

М

Мавзуга оид