18:36 / 27.08.2019
11291

Ўзбекистон яна иккита халқаро ҳужжатни ратификация қилди

Фото: iStock

Президент томонидан 2019 йил 27 августда имзоланган қонунлар билан Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги иккита Конвенцияси ратификация қилинди.

Улар: 

Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенция (Женева, 1969 йил 25 июнь);

Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенция (Женева, 1947 йил 11 июль).

ХМТнинг 129-сонли конвенциясида қайд этилган қишлоқ хўжалигидаги меҳнат инспекцияси тизими, меҳнаткашларни ёллайдиган ёки шогирдлик усулида жалб қиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари, уларнинг ишчи ходимларга ҳақ тўланиши, шартнома тури, шакли ва давомийлиги қандай бўлишидан қатъи назар, қўлланилади.

ХМТнинг 81-сонли конвенцияси, Саноат иш жойларидаги меҳнат инспекцияси тизими қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган меҳнат шароитларига доир ва иш жараёнида меҳнаткашларни муҳофаза қилишга оид қонун-қоидалар қўлланиладиган барча иш жойларини қамраб олади.

Top