Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёда умрига зомин бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
2019 йил 18 август куни соат 15:05ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Китоб туманида яшовчи 34 ёшли У.М. исмли аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай пиёда аёл 20 август куни вафот этган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар ва фуқаролар берган маълумотлар натижасида, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Китоб тумани Соҳил кўчасида яшовчи 33 ёшли Р.Т. ўзининг “Damas” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ўз ўрнида, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш ва номаълум ҳайдовчини топишда керакли маълумотларни тақдим этган фуқароларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дейилади ИИВ маълумотида.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026