13:00 / 28.08.2019
23404

ОАВ: «Шальке-04» Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Фото: Football Club Rostov

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Шальке-04» қизиқиш доирасида бўлиб турибди, деб хабар тарқатди Федерал янгиликлар агентлиги.

Манбага кўра, Бундеслига клуби ўзбекистонлик футболчини маълум вақтдан буён кузатиб келмоқда, аммо ҳозирча «Ростов»га таклиф билан чиқмаган.

«Улар ўйинчини 5,5 млн еврога баҳолашяпти. Томонлар қишки трансфер ойнасида музокарага киришиши эҳтимолдан холи эмас», – дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, рус матбуотида Шомуродовга Москванинг «Локомотив» ва ЦСКА клублари, шунингдек «Краснодар» ва Туркиянинг «Галатасарой» жамоалари ҳам бефарқ эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган.

24 ёшли ҳужумчи Россия чемпионатида янги мавсум кашфиётларидан бири сифатида кўрилмоқда. У ортда қолган 7та турнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та голли узатма муаллифи бўлди ва бу натижа билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ростовликлар клуби бош мураббийи Шомуродов «РПЛ грандига ўтганидан кўра Европага кетгани яхшироқ» деб таъкидлаган эди.

Top