Жаҳон | 20:25 / 29.08.2019
2572
1 дақиқада ўқилади

Испания соҳилларида бир суткада 200дан ортиқ мигрант қутқариб қолинди

Испания соҳилларида 200дан ортиқ ноқонуний мигрантлар қутқариб қолинди, деб хабар берди COPE радиостанцияси.

Хабарда айтилишича, қутқарув хизматига қарашли иккита патрул кемаси Альборан денгизида жами 219 нафар мигрант бўлган учта қайиқни шатакка олган.

Қайд этилишича, кейинроқ 142 нафар мигрант Малага портига, 77 мигрант Альмерия портига олиб кетилган.

Манбанинг хабарига кўра, барча мигрантлар Африка мамлакатлари фуқаролари ҳисобланишади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид