Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Конституциясида Ким Чен Ин мақоми ўзгартирилди
Шимолий Корея конституциясининг “Давлат аппарати” деб номланган ва давлат раҳбари Ким Чен Иннинг ваколатлари белгиланган моддасига тузатишлар киритилди.
Ким Чен Инга “бутун корейс халқининг якдил истагига кўра” Олий халқ кенгаши томонидан сайланадиган олий етакчи мақоми берилди.
Тегишли ўзгаришлар Шимолий Корея Олий халқ кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, энди Ким Чен Ин кенгаш депутати этиб сайланмаслиги ҳам таъкидлаб ўтилган.
Корея марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, ушбу ўзгаришлар Ким ортидан Шимолий Корея партия, давлат ва қуролли кучлар олий раҳбари мақомини мустаҳкамлайди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
20:01 / 01.03.2026