Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бош прокурори истеъфога чиқди
Украина бош прокурори, юридик таълимга эга бўлмаган Юрий Луценко лавозимидан бўшаши ҳақида ариза ёзди. Таъкидланишича, у бу лавозимга Украина конституцияси четлаб ўтилган ҳолда АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг кўрсатмасига кўра тайинланганди.
ОАВ маълумотларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский 2016 йилдан бери бош прокурор лавозимини эгаллаб келган Луценконинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги қарорни июндаёқ имзолаган. Бироқ уни олий рада тасдиқламаганди.
Аввалроқ Луценко янги парламент ўз ишини бошлаши билан ўзи истеъфога кетишини айтганди.
Таъкидланишича, айнан Луценко ёзувчи, журналист ва телебошловчи Олес Бузиннинг қотиллиги ва “Одесса Хатини” деб ном олган, 2014 йил майида Одессада содир этилган оммавий қотиллик тергов қилинмаслиги учун барча ишни қилган.
Аввалроқ, 28 августда Украина бош вазири Владимир Гройсман ўз лавозимини тарк этганди.
Мавзуга оид
21:15
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026