Жамият | 21:52 / 30.08.2019
5732
2 дақиқада ўқилади

7 ойда Ўзбекистон ўсимлик дунёсига 3 миллиард сўмлик зиён етказилди

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра, Ўзбекистон бўйича жами 2 минг 778та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ва 699,6 миллион сўм жарима белгиланган. 2 минг 299та ҳолат бўйича 521,6 миллион сўм жарима ундирилган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Kun.uz мухбири хабар қилишича, жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Республика ўсимлик дунёсига етказилган зарар 1 минг 576та даъво бўйича 3 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 1 минг 236та маъмурий иш юзасидан 1 миллиард 396 миллион сўм ундириб олинган. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 3 мингдан зиёд ариза келиб тушган. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳри бўйича 1 минг 139тани ташкил этади.

Анжуманда қайд этилишича, Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан 1 минг 648та мурожаат бўйича 25 минг 603та дарахтни кесиш масаласи кўриб чиқилган. 212та ҳолатда 192та дарахт ноқонуний кесилган ва 152та дарахт шикастлантирилган. Туманлар кесимида Мирзо Улуғбек туманида энг кўп, яъни 23та ҳолатда дарахтлар ноқонуний кесилгани аниқланган.

Мавзуга оид