Экополиция Тошкент вилоятида ўтказган рейдда 121 та дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди.
Экология қўмитаси хабарига кўра, Янгийўл шаҳри Лаззат МФЙда С.Б. МЧЖ томонидан ҳудуддаги жами 121 туп дарахт ноқонуний равишда кесилган ва махсус техника ёрдамида қўпориб ташланган.
Натижада ўсимлик дунёсига 1,68 млрд сўмга яқин зарар етказилган.

Тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди, дейилади хабарда.











