Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар давлат бюджетини назорат қилишда иштирок этади
Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Қонун билан қонун ҳужжатларига бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан:
давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаси, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг аудити ва баҳолаш натижалари юзасидан Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади;
вазирлик ва идоралар бюджет маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танловлар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш тўғрисида ахборотларни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштиради;
маҳаллий бюджетларни ижроси бўйича ҳисоботнинг халқ депутатлари кенгашларида тасдиқланиш жараёни ОАВда ёритилади;
давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжали Олий Мажлисга тақдим этилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026