Жамият | 12:30 / 30.08.2019
23212
1 дақиқада ўқилади

Наманганда «Дамас» ва «Исузу» тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Фото: Pixabay

2019 йил 29 август куни соат 17:30ларда Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани “Наврўз” МФЙда яшаган 52 ёшли А.А.бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг у шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид