Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эрон элчиси билан учрашди

Исматулла Эргашев/Фото: Халқаро пресс-клуб
2019 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатлар, қўшни мамлакатнинг иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериш борасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг конструктив хусусиятини инобатга олган ҳолда афғон масаласи бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Афғонистонда тинч жараёнига кўмаклашиш ва йирик иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича минтақа давлатлари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги, бу эса мазкур давлатда тинч ҳаётни йўлга қўйишни рағбатлантириши таъкидланди.
Эрон элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига унинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги фаолияти давомида кўрсатган конструктив ҳамкорлик ва ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49 / 08.06.2025
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39 / 08.06.2025
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04 / 08.06.2025
Мавзуга оид

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

13:02 / 06.06.2025
Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

18:23 / 05.06.2025