21:08 / 30.08.2019
0
4105

Ўзбекистонлик таэквондочилар жаҳон чемпионатида 3та медални қўлга киритишди

Шу йилнинг 24-30 август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида XXI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақада дунёнинг 96та давлатидан келган 2700га яқин спортчилар иштирок этди. 

Кучли беллашувлардан сўнг Ўзбекистон Таэквондо миллий ассоциацияси терма жамоаси 1та кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритди:

Отажанов Шохруҳ (64 кг вазнда) – 2-ўрин;
Худойбердиев Валижон (52 кг вазнда) – 3-ўрин;
Саидов Беҳруз (85 кг вазнда) – 3-ўрин. 

1 сентябрь куни терма жамоа аъзолари Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top