00:09 / 30.08.2019
0
18783

Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати раҳбари: «Бизда бюджет тақчиллиги юзага келган»

Бугун, 29 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Бош прокуратура ҳамкорлигида «Ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мутасаддилар коррупцияга қарши кураш борасида ташкилотлар томонидан ўзаро ҳамкорликда қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бериб, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришган.

Тадбир давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги деярли барча ташкилотларда штат қисқариши амалга оширилаётгани ва бу ташкилот бюджетида катта тақчиллик юзага келгани билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳақида савол билан мурожаат қилинди.

«Кўпчилик оммавий ахборот воситаларида ёки ташкилотнинг молиявий аҳволидан хабардор бўлмаган инсонлар жуда катта рақамларни айтиб юборишади. 

Сиз ҳозир айтаяпсизки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги ходимлар қисқариши бюджет тақчиллиги билан боғлиқми, деб, йўқ, биз икки йил давомида қайси ташкилотни фаолияти ёшларга фойда беришини синаб кўрдик.  

Очиғини айтаман, бир қатор ташкилотларимиз ўтган вақт давомида ўзларига юклатилган вазифани бажара олмади. 

Эндиликда биз уларни ўзига ўхшаган ташкилотлар билан бирлаштириб юбориш, тугатиш ва иш унумини оширишни режа қилаяпмиз ҳамда буни мантиқан тўғри, деб ҳисоблаймиз. 

Бюджет етишмовчилигига келадиган бўлсак, албатта, ҳар бир ташкилотда қайсидир вазиятда молиявий тақчиллик юзага келиши мумкин. Бу вазият ҳозирда ташкилотимиз молиячилари томонидан ўрганилмоқда. 

Ҳа, ҳозир ташкилотимизда бюджет етишмовчилиги йўқ дея олмаймиз», дея ташкилот матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top