Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг полицияси аҳолига уйларидан чиқмасликни тавсия қилди
Фото: REUTERS / Danish Siddiqui
Ҳонгконг полицияси намойишчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар ортидан аҳолига деразаларини беркитиб, уйларидан чиқмасликни тавсия қилди.
Полиция намойишчиларни тарқатиш учун бир неча марта кўздан ёш оқизувчи газларни қўллаган, бундан ташқари, намойиш қатнашчиларини белгилаш осон бўлиши учун кўк рангли сув пуркайдиган техника ишга солинган.
Ҳонгконгда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларида намойишчилар чиқиндилар ва баррикадаларни ёқиб юборишмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар кўчаларда ёнилғи тўлдирилган идишларни улоқтиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳонгконгдаги намойишлар июндан буён давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:06 / 04.05.2026
Ўзбекистонликлар Ҳонгконгга визани қандай олишлари мумкин?
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
20:55 / 09.02.2026