Жаҳон | 23:12 / 01.09.2019
8393
1 дақиқада ўқилади
Ямандаги турмага зарба берилиши оқибатида 86 киши ҳалок бўлди
Яманнинг марказий қисмидаги Дамар вилоятида жойлашган турмага авиазарба берилиши оқибатида 86 киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ ҳусийлар араб коалицияси авиазарбаси 60 кишининг ҳаётини олиб кетгани, 50 киши яраланганини маълум қилишган. Ўз навбатида, коалиция ушбу айбловларни рад этиб, зарба ҳусийлар ҳарбий объектига берилганини айтган.
Таъкидланишича, ҳужум маҳаллий вақт билан 31 августда кечки соат 23да бошланган. Айни вақтда Қизил яримой гуруҳи томонидан вайроналар остидан 86 жасад чиқариб олинган. Вайроналар остида яна ўнлаб жасадлар қолмоқда.
Мавзуга оид
15:56 / 22.12.2024
Америкалик ҳарбийлар Қизил денгиз устида ўз қирувчисини уриб туширди
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
10:10 / 26.11.2024
Россия Украинадаги урушга яманликларни ёлламоқда — The Financial Times
19:21 / 24.11.2024