Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги портлаш оқибатида 15 киши қурбон бўлди
Фото: AP Photo / Rahmat Gul
Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги портлаш натижасида 15 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг олти нафари хавфсизлик кучлари ходимларидир. Шунингдек, 11 киши ярадор бўлгани айтилмоқда.
Портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" ҳаракати жангарилари ўртасида кураш бормоқда. Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши операциялар ўтказмоқда.
Мавзуга оид
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026