Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги энг қолоқ мактабларга видеокузатув камералари ўрнатилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими янги ўқув йили олдидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Zarnews.
Йиғилишда қайд этилганидек, кейинги вақтларда халқ таълими тизимида шаклга катта эътибор қаратилиб, мазмун ва сифат масаласи четда қолган. Оқибатда, бугунги кунда мактабларнинг миллий рейтингида Самарқанд 13-ўринга тушиб қолган. Аксарият туманлардаги мактаблар рейтингнинг энг қуйи ўринларида қайд этилган.
- Самарқанд шаҳри ва тумани, Ургут, Тойлоқ, Пайариқ ва Паст Дарғом туманларидаги таълим сифати паст бўлган 10 тадан мактабга видеокузатув ускуналари ўрнатилади, - деди вилоят ҳокими. – Қолган туманларда ҳам худди шу тартибда 5 тадан мактабларнинг синфхоналари, ўқитувчилар хонаси, керак бўлса ҳовлига ҳам камералар ўрнатилади.
Бунинг учун туман, шаҳар ҳокимликларининг захира фондидан маблағ ажратилиб, белгиланган ишлар 10 сентябрга қадар якунланиши шарт.
Қайд этилганидек, бу аввало таълим сифати паст мактабларда жамоатчилик назоратини амалга оширишга хизмат қилади. Вилоят ҳокимига ҳам кириш имконини берувчи тизим 24 соат ишлаши керак.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026