Жамият | 10:52 / 02.09.2019
10440
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл қоидасига амал қилмаслик ЙТҲга олиб келди

2019 йил 27 август куни соат 07:40ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 30 ёшли А.Ж. ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани “ТХАЙ-Гулистон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан чорраҳага кириб келган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда у йўлнинг чап томонидан ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 36 ёшли Р.Ф. бошқарувидаги “524-сонли “Чирчиқ-Отчопар” йўналиши бўйича қатновчи, салонида 10 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗ-322132” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “ГАЗ-322132” автомашинаси ҳайдовчиси Р.Ф. ҳамда йўловчилари 40 ёшли Д.А. исмли аёл ва унинг 3 яшар ўғли жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид