Жаҳон | 22:29 / 03.09.2019
25690
2 дақиқада ўқилади

Трамп Лондон мэри билан даҳанаки жангга киришди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Лондон мэри Содиқ хон билан даҳанаки жангга киришди. Хон Трампни Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Польшага белгиланган сафарини бекор қилгани учун танқид қилганди. 

Аввалроқ Трамп “Дориан” довули оқибатларини бартараф этишдаги ишларга бошчилик қилиши зарурлиги важи билан Польшага сафарини бекор қилганди. Польшадаги тадбирларда иштирок этган Лондон мэри Politico нашрига берган интервьюда АҚШ президенти Польшага “ўта машғуллиги – гольф майдонида довул билан курашгани” учун келолмагани заҳархандалик билан айтган. 

“Лондоннинг нокомпетент мэри Содиқ Хон мен кеча бирров гольф партиясини ўйнаганимдан ташвиш билдирган”, деб айтган Трамп. Бундан ташқари, у Хоннинг исмини хатолар билан  (Sadiq Khan ўрнига Sadique Kahn) ёзган.

Трампнинг таъкидлашича, бошқалар соатлаб ёки ҳафталаб гольф ўйнагани борган бир вақтда у ўзига тегишли майдонлардан бирига бирров кириб ўтади. “Жуда арзон, президент Обама бунинг учун Гавайига борган бўларди”, деб айтган Трамп.

Аввал АҚШнинг амалдаги президенти ўзидан аввалги президент Барак Обамани гольф ўйнагани қимматбаҳо сафарларга бориши учун танқид қилган. Трампнинг танқидчилари эса у президент бўлганидан кейин солиқ тўловчилар унинг ҳордиғи вақтидаги хавфсизлигини таъминлашга ва йўл харажатлари учун миллионлаб доллар сарфлашларига тўғри келаётганини айтишади.  

Мавзуга оид