Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда олиб қочилган Lacetti Қашқадарёдан топилди
2019 йил 30 август куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида яшовчи 38 ёшли Ў.Б. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу куни соат 14:30 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Обод юрт” МФЙ Янги аср кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Lacetti русумли автомашинасини ҳайдаб қочганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 73-км.дан техник соз ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 21 ёшли Ш.Ю. ва 18 ёшли И.Б. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
23:02 / 03.07.2026