Жаҳон | 21:51 / 05.09.2019
22289
1 дақиқада ўқилади

Ҳинд телешоусида Нурсултон Назарбоев ҳақида «20 минг долларлик» савол берилди

«Ким миллионер бўлишни истайди?» телешоусининг ҳиндча муқобили Kaun Banega Crorepati кўрсатуви иштирокчиси Нурсултон Назарбоев ҳақидаги саволга тўғри жавоб бериб, 20 минг доллар ишлаб олди.

Иштирокчи «2019 йилда қайси давлатда пойтахт биринчи президент Нурсултон Назарбоев номига қайта номланган?» деган саволга жавоб бериши керак бўлган. Жавоблар варианти орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Косово ва Кения жавоблари бўлган.

Бироқ иштирокчининг ўзи бу саволга тўғри жавобни билмаган ва ёрдамдан фойдаланишга қарор қилган. Унинг таниши берган жавоб тўғри бўлган ва эркак мўмайгина пул ишлаб олган.

Видео:YouTube

Мавзуга оид