Ўзбекистон | 09:30 / 05.09.2019
5649
1 дақиқада ўқилади

Маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади 

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

Сайловлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун (ЎРҚ-563, 04.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Қонун билан Конститутция ва бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Конституцияга киритилган ўзгартиришга мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. 

Бундан олдин, маҳкумларга учрашув ва телефон орқали сўзлашув бўйича қўшимча ҳуқуқлар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид