Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президентининг Вашингтонга ташрифи қолдирилди
Фото: Jonathan Ernst - Pool/Getty Images
Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг ушбу дам олиш кунлари Вашингтонга амалга оширилиши режалаштирилган ташрифи қолдирилди. Бу ҳақда TOLO News телеканали хабар берди.
Ғани вакиллар делегацияси билан шанба куни АҚШга жўнаб кетиши керак эди. Душанба куни Америка президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказиши белгиланганди.
Пайшанба куни Афғонистон президенти АҚШ ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тўғрисидаги шартномани танқид қилганди.
"Ҳали-ҳануз бегуноҳларни ўлдириш билан шуғулланаётган гуруҳ билан тинчлик излаш маъносиздир", деганди у. Аввалроқ толиблар ўша куни Кобулда юз берган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026