Жамият | 12:17 / 08.09.2019
22190
2 дақиқада ўқилади

Бухорода «Қизил китоб»га киритилган балиқларни овлаган браконьерлар ушланди

Фото: Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошкармаси

Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан тезкор экологик рейд ўтказилди, деб хабар берди Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, рейд давомида Қоракўл туман Пойкент МФЙда яшовчи фуқаролар Ҳ.М., Ҳ.Р.,С.Ф.,Р.Б лар Олот тумани Баҳористон ҳудудига қарашли туманлараро коллектордан қўлбола усулда тайёрланган воситалар ёрдамида балиқ овлаш билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолати содир этилаётган вақтда тўхтатилди. 

Улар уч дона оқ амур балиғи, ўн уч дона оқкўз балиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган, йўқолиб бораётган уч дона туркистон мўйловдори балиқларини тутишган. 

Қонунбузар фуқаролардан ов жараёнида фойдаланилган қўлбола овлаш воситалари, резина қайиқ, электр симлар олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва жиноят аломатлари борлиги сабабли Олот туман ички ишлар бўлимига топширилди.

 

Мавзуга оид