23:48 / 09.09.2019
0
13101

Ҳиндистон Ойда йўқолиб қолган қурилмасини топди

Фото: ISRO/YouTube

Ҳиндистоннинг “Чандраян-2” миссияси орбитал зонди Ой сиртида “Викрам” модулини топа олди. Қурилма билан алоқа унинг Ойга қўнишидан олдин йўқолганди.   

“N+1” нашрининг ёзишича, орбитал зонд “Викрам”нинг муваффақиятсиз қўнишидан 2 кун ўтиб Ой сиртидан иссиқликни акс эттирувчи суратни олган. Унинг ёрдамида модулни топишга муваффақ бўлинган. Қурилма билан алоқа ҳанузгача ўрнатилмаган. Тахминларга кўра, қурилма қўниш вақтида мўлжални йўқотиб, фалокатга учраган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, модул режалаштирилган қўниш нуқтасидан 500 метр нарида тўнкарилган ҳолда қолмоқда. 

Агар модул Ойга рисоладагидек қўна олганда Ҳиндистон бундай натижага эриша олган тўртинчи давлат бўларди. Бундан бироз аввалроқ шундай уринишни Исроил амалга оширганди, бироқ унинг “Берешит” зонди ҳам Ойга қўниш вақтида фалокатга учраган. 

“Викрам” Ойга оғирлиги 27 кг келадиган олти ғилдиракли “Прагян” роверини етказиши керак эди. Ушбу қурилма Ой сиртини ўрганиш билан шуғулланиши режалаштирилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top