Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 4 йиллик танаффусдан кейин Украина билан авиақатновни тикламоқда
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида ҳафталик чартер рейсини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда in4avia Телеграм канали хабар берди.
Рейслар Airbus A320 самолётларида ҳар шанба куни амалга оширилади.
Ўзбекистон миллий авиакомпанияси 2015 йил май ойигача Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида мунтазам рейсларни амалга оширган. Парвозлар икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида келишувга эришилмаганлиги сабабли тўхтатилди. «Украина халқаро линиялари» авиакомпанияси ҳам ушбу йўналишдаги парвозларни тўхтатган.
Uzbekistan Airways - Ўзбекистон авиаташувчиси бўлиб, 100 фоизи давлатга тегишли ширкатдир. Компания Европа, Осиё, Америка мамлакатларига 60 дан ортиқ йўналишларда мунтазам рейсларни амалга оширади. Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг парки замонавий «Boeing-757/767», «Boeing-787-8 Dreamliner», «Airbus А320» лайнерлари, шунингдек «Boeing-767-300BCF» юк самолётларидан иборат.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026