АҚШ ҳарбий делегацияси ҳарбий авиация қўмондонлигига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни подполковник Бред Хоул бошчилигидаги Америка Қўшма Штатлари ҳарбий авиация делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига ташриф буюрди.
Учрашув давомида АҚШ вертолёт ва транспорт авиацияси мутахассислари тоғли ҳамда саҳро ҳудудларида, турли иқлим шароитларида, шунингдек, тунги вақтларда тунги кўриш мосламаларидан фойдаланган ҳолда парвоз қилиш масалаларни муҳокама қилди.
Ташриф давомида АҚШ делегацияси вакиллари Чирчиқ гарнизонида ўтказиладиган машғулотларда назарий билимларни амалиётда татбиқ этиши режалаштирилган, дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024