Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада дунёдаги энг кичик от топилди
Польшада яшовчи Бомбел лақабли от дунёдаги энг кичик от деб топилди. Гиннесс рекордларига кўра, отнинг бўйи яғринида 56,7 смни ташкил қилади.
NDTV телеканалининг хабар беришича, Бомбел Лодзь шаҳри яқинидаги от заводида боқилади. Отнинг эгалари Патрик ва Катаржина Зелински уни 2014 йилда 2 ойлик тойчоқ вақтида биринчи бор кўришганда у ўз ёши учун нормал ўлчамда бўлгани, бироқ кейин ўсмай қолганини айтишган.
Уларнинг таъкидлашича, от кичик бўлса-да, катта юракка эга. У ҳар ой маҳаллий болалар шифохонасига ёш беморларга хурсандчилик улашиш учун ташриф буюради.
“Бомбел ҳаётимизни буткул ўзгартириб юборди, чунки у бизга бошқа одамларга кўмак кўрсатиш ва болаларни бахтиёр қилишда ёрдам беради”, деб айтган от эгаси.
От аппалуза зотига тегишли бўлиб, бу зот Америкада ҳиндулар томонидан етиштирилган ва одатда бу турдаги отлар бўйи 160 смга етади.