Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги ресторанлардан бирида робот-официантлар хизмат кўрсата бошлади
Истанбулнинг Атакёй туманидаги ресторанлардан бирида эндиликда мижозларга официантлар ўрнига роботлар хизмат кўрсатади. Бу ҳақда ресторан директори Мужоҳид Кушман маълум қилган.
“Роботларни мижозларга хизмат кўрсатишга татбиқ қилиш ғоясини бизга мижозларимиздан бири бўлган профессор таклиф қилганди. Биз бу ғояни ҳаётга татбиқ қилдик. Шунингдек, ўз роботларимизни брендимизга айлантирдик ва унга муаллифлик ҳуқуқларини расмийлаштирдик. Ҳозир бизда 3 та робот бор, уларни хорижда буюртирганмиз, турк муҳандислари эса уларни дастурлаштирган”, деб айтган ресторан директори.

Кушманнинг таъкидлашича, роботлар ресторанга кўплаб мижозларни жалб қилмоқда. “Кўпчилик бу қандай юз беришини кўриш учунгина келмоқда. Роботлар қайси стол ёнига боришни ва гапиришни билади. Келгусида улар официантлар ўрнини эгаллашига ишончим комил. Технологиялар ривожлангани сари бу касбга талаб тобора камайиб боради”, деб таъкидлаб ўтган ресторан раҳбари.
Унинг айтишича, “ўзбошимчалик қилмайдиган, фақат буюрилганини бажарадиган роботлар ҳаммага ёқмоқда”.
Августда Истанбул аэропортида синов режимида робот-консултантлар ишлай бошлаган. Улар инсонга ўхшаш кўринишда бўлиб, йўловчиларга аэропорт ҳудудида ҳаракатланишда ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Улар, шунингдек, чиптадаги матнни ўқиш, парвозлар ҳақидаги маълумотларни дисплейга чиқариш, турк ва инглиз тилларида парвозлар жадвали бўйича саволларга жавоб бериш кабиларни бажара олади.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
15:36 / 07.04.2026