00:01 / 14.09.2019
0
19687

Дунёдаги энг қора материал яратилди

Фото: Педро Габриэль / Secom UFG

Олимлар аввал маълум бўлган энг қора материаллардан ҳам қорароқ материални яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда News.mit нашри хабар берди. 

Янги материал айни вақтда одамларга маълум бўлган энг қора материалдан 10 марта қорароқдир. Мутахассисларнинг ўзлари ҳам бундай натижани кутишмаган. Аввалги “рекордчи” модда vantablack ёруғлик нурини 99,965 фоизга ютган.

Фото: R. Capanna

Олимлар алюминийнинг иссиқлик ва электр хоссаларини унда углерод нанотрубкалари ўстириш ёрдамида яхшилашмоқчи бўлишган. Аввалги модда айнан шу нанотрубкалар ёрдамида яратилган.

Олимлар хлор ионини сақловчи тузлар ёрдамида алюминий сиртидан электр токи ўтишига тўсқинлик қилган оксид қатламини олиб ташлашга муваффақ бўлишган. Улар сирти тозалан алюминийда нанотрубкани ўстириб, кутилмаган натижани олишган.   

Олинган материал унга тушувчи нурнинг 99,995 фоизини юта олади.

Аввалроқ BMW компанияси vantablack билан қопланган дунёдаги энг қора автомобилни тақдим қилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top