Жаҳон | 19:50 / 14.09.2019
6370
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда намойишчилар ва уларга қаршилар ўртасида тўқнашувлар юз берди

Фото: Reuters

Ҳонгконгнинг қатор ҳудудларида ҳукуматдан норози намойишчилар ва уларга қарши гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Бу ҳақда RTHK телерадиокорпорацияси хабар қилди.

Тартибсизликлар хусусан, Коулун-бэй районида содир бўлган. Савдо марказларидан бирида Пекин тарафдорлари бўлган юзлаб кишилар тўпланган. Улар шу ерда бўлган норози намойишчиларни ҳақоратлай бошлаган. Даҳанаки жанг муштлашувга айланиб, бир неча киши жароҳатланган.

Қатор қўшни районларда ҳам худди шундай тўқнашувлар содир бўлган.

Ҳонгконгдаги оммавий норозилик намойишлари уч ойдан буён давом этмоқда. 4 сентябрь куни маҳаллий маъмурият раҳбари Кэрри Лам намойишчиларнинг талабларидан бирини бажаришга рози бўлди – Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамадан олиб ташланди. Бунга қарамасдан, мухолифат намойишларни давом эттирмоқда.

 

Мавзуга оид